Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли янги ўзлаштирилган истиқболли ушбу конидаги қудуқлардан қазиб чиқариладиган табиий газни истеъмолчиларга узатиш мақсадида кондан “Жайрон - Жанубий Кемачи” газ қувуригача диаметри 219 мм бўлган 2 км узунликдаги газ қувури қурилиб, ишга туширилди.

Қурилиш учун зарур бўлган қувур ва арматуралар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятидан фойдаланган ҳолда етказиб берилди ҳамда қурилиш монтаж ишлари “Муборак нефть ва газ қурувчи” МЧЖнинг малакали мутахассислари томонидан олиб борилди.

“Раззоқбобо” конидаги газ қувурини қуриш ишларида бошқарма конларидаги барча ишчиларни ҳамжиҳатликда олиб борган меҳнатлари туфайли, жорий йил куз-қиш мавсумида республика аҳолисини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида жуда ҳам қисқа муддатда қуриб тугатилишига эришилди.

Ушбу газ қувурининг ишга туширилиши натижасида бошқармада кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга эришилди, дея хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.

Маълумот учун: “Раззоқбобо” кони Бухоро вилоятининг Қараулбозор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2021 йилда ишга туширилган.