Унга кўра:

  • академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;
  • олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун «Кредит таълими тизимига кириш» ҳафталиги ҳамда «Талабаликка бағишлов» тадбирлари ташкил этилади.

Ҳафталик доирасида:

  • талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш;
  • талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.