Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги "Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганди.  Қарорда белгиланган вазифалар юзасидан республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Урганч давлат университетида "Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади.

Мазкур йўналиш битирувчиларига "муҳандис-математик" ва "математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификациялари берилади.