Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Утемуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Р.Нуразизов, Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Т.Атамуратов ҳамда "Қозоқ", "Рус", "Украин", "Туркман", "Корейс" маданий-миллий марказларидан бир қатор вакиллар иштирок этди.

Шунингдек, фестивалда Полесск давлат университети ректори Валерий Иванович Дунай меҳмон бўлди.

Фестивални университет ректори А.Реймов очиб берди.

У ўз нутқида юртимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари бир оила фарзандлари каби тенг ҳуқуқли ва аҳил яшаб келаётгани, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, маданияти, урф-одатларини асраш ва ривожлантириш учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилганини айтиб ўтди.

Бундан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Утемуратов сўзга чиқиб ватанимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш барча фуқароларнинг миллатига, динига қарамай тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади ҳамда барчани байрам билан табриклади. Шунингдек, фестивал доирасида маданий-миллий марказларнинг кўргазмаси ҳамда университетимизнинг фаол талаба ёшлари тайёрлаган концерт дастури фестивал иштирокчиларига тақдим этилди.

Ҳақиқатан ҳам юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик принципларини қарор топтириш, миллатларнинг ҳар томонлама ривожланиши, уларнинг миллий қадриятларини асраб қолиш, урф-одатларининг ривожланишига барча имкониятлар яратилган. Бу ўз навбатида кўп миллатли халқимизнинг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ватанимизнинг яшнашига хизмат қилади.

Фестивал доирасида талаба ёшлар томонидан "Миллий қадриятларнинг энф фаол тарғиботчиси", "Ёш ошпазлар" танлови, психологик тренинглар, алла айтиш, келин салом ва бошқа миллий урф-одат ва анъаналаримиз саҳнада ижро этилди ва рассомлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.