Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, ёшлар сиёсати, ижтимоий барқарорлик ва давлат бошқарувининг самарадорлиги бунинг яққол ифодасидир.  

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, янги Ўзбекистон деганда, аввало, аҳоли учун учун қулай, адолатли ва имкониятларга бой жамият тасаввур қилинади. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам тизимларини такомиллаштириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш — буларнинг барчаси мамлакатнинг халқпарвар йўналишдаги ислоҳотлари демак.

Зеро, халқнинг фикри ва ташаббусларини инобатга оладиган давлат сиёсати, ёшлар, аёллар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун янги имкониятлар яратади. Бу эса ўз навбатида, мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда жиддий ислоҳотларни амалга оширилиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида катта қадамлар ташламоқда. Бу жараённинг асосий мақсади — фуқароларнинг ҳаёт сифатини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, инсонпарвар ва халқчил давлат моделини яратишдан иборат.

Янги Ўзбекистон — бу фақат иқтисодий ўсиш эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаёт сифатини яхшилашга йўналтирилган инсонпарвар ва халқчил давлат тимсолини англатади.

Ҳар бир даврда барча ривожланган давлат ва жамиятлар ўзлари учун муҳим бўлган йўналишларда маълум бир мақсадларга элтувчи стратегияни ишлаб чиқади. Бундан беш йил олдин Ўзбекистон ҳам ўз ривожланиш тарихида янги бир даврга қадам қўйди. Ушбу даврда бошланган ислоҳотларни амалга ошириш учун эса халқимиз билан бамаслаҳат тарзда ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси ҳаётга татбиқ этилди. Ўтган давр мобайнида ушбу Стратегия асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қувонарлиси, қисқа вақт ичида кўзланган мақсад ва вазифаларга таҳлил ва рақамлар асосида эмас, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўз турмуш тарзида ҳис қилган ўзгаришлар орқали тўлақонли эришилди.

Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси  мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади. У 5 та устувор йўналиш доирасида 100 та мақсадга эришишга қаратилган. Унинг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари аҳоли учун қулай шаклда баён этилган. Шу билан бирга мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва республикамизнинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди. Унда турли соҳалардаги ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш, таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимларининг такомиллаштирилиши, экологик барқарорликни таъминлаш ва давлат бошқарувини замонавийлаштириш каби мақсадлар кўзда тутилган.

Шунингдек, Стратегия халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадларига хизмат қилади.

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ўзида қуйидаги асосий ғояларни акс эттирган:

  • барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
  • аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
  • аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
  • халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
  • мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли «Янги Ўзбекистон – халқчил давлат» ғоясини рўёбга чиқариш масаласи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятида ҳам муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Миллий марказ томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида «Халқчил давлат» миллий дастури лойиҳаси тайёрлангани бу фикримизни яққол тасдиқлайди.

Миллий дастур лойиҳасини тайёрлашда 60 га яқин давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти институти вакиллари қатнашди. Лойиҳалар юзасидан 200 га яқин таклифлар қабул қилинди.

«Халқчил давлат» миллий дастури ва унинг «Йўл харитаси» лойиҳаси халқ билан мулоқотнинг механизмларини такомиллаштириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишларни назарда тутади. Ушбу ҳужжатда ҳар бир фуқаронинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишлари белгиланмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, янги Ўзбекистон тараққиёти фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан эмас, балки инсон қадри, ижтимоий адолат ва тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган комплекс ислоҳотлар билан белгиланмоқда. Ушбу жараённинг изчил давом эттирилиши фуқароларнинг давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ва демократик, инсонпарвар ҳамда халқчил давлатни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

 Валишер АБИРОВ,

Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти,

Наргиза ЮСУПОВА,

университет талабаси