2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ёш киноижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси” ДУК 35 ёшгача бўлган ёш киноижодкорларни руҳлантириш мақсадида, “Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш!” шиори остида 10 та тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун сценарийлар танловини эълон қилади.
Сценарийлар автобиографик, драма, мелодрама, комедия, саргузашт, триллер, мистика, болалар киноси, спорт жанрларига хос бўлиб, уларда янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар, истиқболли ғоялар ва ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органи-маҳалланинг роли, тадбиркор ва ишбилармонларнинг жамиятдаги ўрни, машаққатли меҳнати, ёш шифокорларнинг коронавирусга қарши кураши билан бир вақтда оилавий ҳаёт, болаларнинг беғубор олами, ишқ-муҳаббат, фавқулодда ҳодисалар ва албатта юморга бой кулгули воқеалар акс этган бўлиши керак.