Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Cluster” кластерида М.Раҳматов ва Б.Зарипов  ҳаммуаллифлигидаги “Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс остонасида” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда кластер тизимидаги корхоналар раҳбарлари, касаба уюшмаси аъзолари, ёшлар иштирок этишди.

“Учинчи Ренессанс остонасида агросаноат ва у билан бевосита боғлиқ бўлган тармоқлар истиқболи кластерлар билан боғланаётгани бежиз эмас, албатта. Чунки улар ўтган қисқа вақт ичида Янги Ўзбекистонни бунёд этишда етакчи куч сифатида ўзини тўла намоён қилди”, дейилади асарда. 

Дарҳақиқат, китобнинг “Учинчи Ренессанс тўртинчи саноат инқилоби билан муштараклашади” номли бобида кластерларнинг мамлакат агросаноати ривожидаги роли Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси тизимидаги илғор кластерлар мисолида очиб берилган.     

“TCT Cluster” бирлашган Касаба уюшмалари қўмитаси раиси Қ.Имомов йиғилганларга янги асар мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. 

Гуличеҳра Дурдиева, 

"Янги Ўзбекистон" мухбири