Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётига албатта мана шундай улкан ғалабалар ярашади.

Шу маънода, сизлар Парижда эришган натижаларингиз билан ўз номингизни миллий спортимиз тарихига олтин ҳарфлар билан муҳрлаб қўйдингиз.

Сизлар халқимиз қалбидаги миллий ғурур туйғусини ҳар томонлама юксалтирдингиз. Энг муҳими, бундай порлоқ ғалабалар эл-юртимизни руҳлантиради, янада бирлаштиради. Улар ёшларимиз учун мардлик ва матонат, ибрат ва шон-шараф мактаби бўлиб хизмат қилади.

Ҳеч шубҳасиз, бу оламшумул ютуқларда сиз, азиз спортчиларимиз билан бирга талабчан ва фидойи устоз-мураббийлар, мутахассис ва мутасаддилар, сизларга чин дилдан омад тилаб турган бутун халқимизнинг ҳиссаси ҳам беқиёсдир", — деди Президент.