Танловининг бу йилги ғолибларидан Заринабону Фахриддинова (Ўзбекистон миллий университети талабаси), Ситора Aсадова (Бухоро муҳандислик технология институти докторанти), Вазира Ибрагимова (Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети стажор-тадқиқотчиси), Мирзохид Шодмонов (Тошкент давлат юридик университети таянч докторанти)лар бугун илмий фаолият билан шуғулланаётган иқтидорли ёш тадқиқотчилар учун яратилган имкониятлар ҳақида сўзлаб, бу эътибор, бу рағбат, албатта, фаолиятларида илдам қадамлар билан олға юришлари учун туртки бўлишини ҳамда эришган натижалари билан тўхтаб қолмасликларини таъкидлади.
Танлов ғолиблари махсус диплом, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 3 000 000 (уч миллион) сўмдан иборат пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Талаба-ёшларни рағбатлантириш, қобилиятларини юзага чиқаришга кўмаклашувчи мазкур танлов уларнинг илмий фаолиятга бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Маълумот ўрнида, иқтидорли талаба-ёшларни илм-фанга кенг жалб этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий ва инновацион фаолиятдаги ютуқларини рағбатлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ҳар йили анъанавий ўтказилиши йўлга қўйилган.
Илк бор 2019-йилда танловга 300 дан ортиқ мақола тақдим этилган, шундан 39 та мақола муаллифи ғолиб деб топилган ва танлов ғолиблари мақолаларидан иборат 1-китоб чоп этилган.
2020-йилда эълон қилинган танловда 350 дан ортиқ мақола келиб тушган ва шундан 44 та мақола муаллифи ғолибликни қўлга киритган. Энг яхши мақолалар ўрин олган 2-китоб ҳам нашрдан чиққан.