Ушбу биологик препарат қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлиги ва шўрланган шароитда тупроқларнинг унумдорлигини оширишга, ўсимликларни касалликларга чидамлилигини кучайтиришга ёрдам беради. Биопрепарат қийин эрувчан фосфатларни минерализациялаш, бир қатор В витаминлар ва ўсимликлар ривожланишини кучайтирувчи фитогормонларни синтез қилиш хусусиятига эгадир.
Қишлоқ хўжалиги экинларига ушбу биопрепарат билан ишлов бериш натижасида ҳосилдорлик 5-10 с/га ошади, кимёвий азотли ўғитларга бўлган талаб 50 фоизга камайиб, экологик тоза маҳсулот етиштирилади.