Бугун 16 октябрь куни ушбу спорт комплексининг очилиш маросими ўтказилди. Унда УрДУ ректори Бахром Абдуллаев бошчилигида университет Кенгаши аъзолари қатнашдилар.
Ушбу спорт комплекси Мини-футбол, Баскетбол, Волейбол, Бадминтон, Гандбол ҳамда очиқ турдаги гимнастика майдончаларидан иборат.
Очилиш маросимида талаба-ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлишларида муҳим аҳамиятга эга бу каби бунёдкорлик ишлари университет бўйлаб яна давом этиши, ёшлар учун сифатли таълим ва замонавий шарт-шароитлар яратиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги ҳақида сўз борди.
УрДУ Матбуот хизмати