Ушбу Қонуннинг мақсади қуйидагилардан иборат:

  • автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар, автомобиль йўллари эгалари ва давлат манфаатларини кўзлаб автомобиль йўллари тармоғини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, йўл фаолиятини амалга ошириш асосларини белгилаб бериш;
  • йўл хўжалигини такомиллаштириш;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг хавфсизлигини ва ривожланишини таъминлаш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш;
  • йўл фаолияти соҳасида илғор технологиялар ва стандартларни жорий этишни рағбатлантириш;
  • йўл фаолиятини амалга оширишда ишлар ва (ёки) хизматлар бозорида самарали ва адолатли рақобатни таъминлаш;
  • магистраль йўллардан фойдаланиш ва йўл ҳаракатини амалга ошириш соҳасидаги инвестиция муҳитини яхшилаш;
  • магистраль йўлларнинг халқаро транспорт тармоғига интеграциясини таъминлаш.