Мазкур Марказ 2020 йилнинг декабрь ойида тўлиқ қуриб битказилди ва жорий йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналарида ёш кадрларга ҳам амалий, ҳам назарий билим бериш учун ташкил этилган ушбу янгича инновацион лойиҳа «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси ҳудудида жойлашган.

Марказ ҳудудида 3та темир йўл излари мавжуд бўлиб, улардан бири йўл ўтказгичли. У ерда бир вақтнинг ўзида 50 нафар ишчи-ходимга машғулот ўтиш имконияти яратилган. Шунингдек Марказда, ёш мутахассисларнинг билим савиясини ошириш ва соҳага оид тушунчаларини ҳосил бўлиши учун, ҳар бир хўжаликда иш жараёнларида фойдаланиладиган иш қуроллари, техника ва қурилмаларнинг эҳтиёт қисмлари билан жиҳозланган, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.