Қайд этилишича, бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати ЎзАга маълум қилган.

Бандлик вазирлиги "Янги Тошкент" шаҳрининг қурилиши лойиҳаси учун бўш иш ўринлари хусусида эълон берган эди. Таклиф ойлик маошнинг юқорилиги, иш берувчи томонидан уч маҳал овқат ва ётоқхона билан таъминланиши туфайли қурилиш соҳасида ишловчиларнинг қизиқишига сабаб бўлган. Бироқ фуқаролар вазирлик хабарида қолдирилган рақамлар ишламаётгани хусусида ОАВга арз қилишган.

Буни қўнғироқлар сони кўпайгани билан изоҳлаган вазирлик, бир неча соат ичида фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида телеграм-бот ишга туширганди.