Мурожаатда фуқаро Бухоро шаҳридаги автосалонга 189.000.000 (бир юзу саксон тўққиз миллион) сўм тўловни амалга ошириб, “Tracker” харид қилгани, бироқ, ҳали 10 км ҳам юриб улгурмасидан нуқсонлар ва ғалати товушлар сезилганини, бу борада бир неча маротаба автосалон мутасаддиларига мурожаат қилган бўлса-да, масалага ечим топилмагани айтилган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, истеъмолчига янги автомобиль топширилди, сифатсиз автоулов эса автосалонга қайтарилди.