Айтишича, ўтган йилнинг декабрь ойида автосалондан янги "Tracker" йўлтанламас автомашинасини харид қилган.
Бироқ орадан кўп вақт ўтмасидан автоулов двигателида носозлик мавжудлиги маълум бўлган. Харидор бу ҳақда автосалон мутасаддиларига хабар бериб, автоулов двигателининг янгисига алмаштириб берилишини сўрайди. Бунга жавобан автосалон ходимлари айни пайтда янги двигатель йўқлигини, шунинг учун бироз кутиш кераклигини айтади.
Федерациянинг Бухоро шаҳри жамияти ходимлари ҳолатни дарҳол ўрганиб, носоз двигателнинг автосалон томонидан янгисига алмаштириб берилишига эришди.
Амирхон АҲМЕДОВ,
Федерация матбуот хизмати ходими