Бироқ, Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ушбу уйга аҳоли фойдаланиши учун ижобий хулоса берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги қарорининг 6-иловаси билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 4-банди "е" кичик қисмига асосан кўп квартирали уйларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида талабларга жавоб бермаган объектларнинг (лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги) юзасидан Уй-жой фонди инспекциясининг салбий хулосаси инобатга олинмасдан, Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан фойдаланишга қабул қилингани маълум бўлди. Ваҳоланки, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги  ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси мазкур кўп қаватли уйни қуйидаги сабабларга кўра фойдаланишга қабул қилишни рад этган эди:

- объектнинг қурилиш ишлари якунланмаганлиги (фасад қисми пардозланмаганлиги);

- ободонлаштириш ишлари амалга оширилмаганлиги;

- лойиҳада кўзда тутилган болалар майдончаси мавжуд эмаслиги ва бошқа камчиликлар.

Битмаган уйга кўчиб кирган аҳоли бу ердаги муаммоларни бартараф этиш учун эшикма-эшик   кириб чиқиб чарчаши табиий. Жабрини битмаган уй олган оддий одам тортади.

Маълумот учун: охирги уч ойда Уй-жой фонди инспекцияси пудрат ташкилотлари томонидан қуриб фойдаланишга топширилган 165 та уйдан:

-  80 тасига ижобий хулоса берган;

- 13 таси ўрганиш жараёнида;

- 72 таси тўлиқлигича битказилмасдан фойдаланишга топшириш учун ариза йўллангани учун рад этган.