Навбаҳорлик Лолахон Хўжаеванинг икки фарзанди ҳам «метрика»сиз улғайишди. Бири 24 иккинчиси 21 ёшда. Навбаҳор тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Ҳалима Нурматованинг таъкидлашича, болалар бирор марта ҳужжат олишмаган. Уларда на мактабни тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома, на фуқаролик паспорти бор. Чунки, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бўлмаса ҳеч бирини олишнинг имкони йўқда. Берилган ҳуқуқий ва амалий кўмак боис, опа-укаларнинг туғилганлик гувоҳномалари фуқаролик судининг қарори орқали қонуний ҳал этилди. Хўш, ўзи аслида нима бўлганди?
Она 1996 ва 1999 йилларда икки боласини ҳам уйида қўлига олган. Туманнинг олис чўл ҳудудида истиқомат қилгани боис туғруқхонага боришга имкони ва шароити бўлмаган. Икки бола мактабни ҳам ҳужжатсиз тамомлаган. Беҳрузбекнинг таъкидлашича, мактабни тугатгач, ҳатто бирор бир ишга ҳам ҳужжатсизлиги туфайли киролмаган. Мафтуна эса йиллар давомида фамилиясини Аҳмедова деб уйлаган. Суд қарорига кўра, тикланган насл насаб эса уларга Хўжаев фамилиясини берди.

Янги йил олдидан туғилганлик гувоҳномаларини олган опа-укаларнинг қувончи чексиз. Улар йиллар давомида ҳужжатсиз ва насл насабини билмагани учун ҳеч кимдан ранжимаган. Бироқ, ҳужжатсиз юришнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунганлари аниқ.
ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.