Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради.

Совуқ кечалари 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.