Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар беради   

Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтада икки марта чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Наманган – Олмаота йўналиши бўйича авиачипта нархи 996 863 сўмдан (багажсиз) ва 1 072 574 сўмдан (багаж билан), Наманган – Олмаота – Наманган йўналиши бўйича эса 1 669 213 сўмдан (багажсиз) ва 1 795 398 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.