Шу боис, туманда кўп қаватли уйлар қурилишига жиддий эътибор берилмоқда. Яқин йиллар ичида туманнинг Янги Ваҳим, Мустақиллик, Шаҳрихон ва Қоракўрпа маҳаллаларида 21 та мана шундай уйлар қурилиши режалаштирилган.

Бугун 22 октябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов юқорида таъкидланган маҳаллаларда барпо этиладиган кўп қаватли уйларнинг таклифий лойиҳалари билан танишди.

Семинар тарзида ўтган тадбирда қурилиш сифатига жиддий эътибор қаратиш, инновацион қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш, қишлоқларда қурилаётган уйларни муҳандислик инфратузилмасига улаш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ