Зилзила ўчоғи Парапарауму шаҳридан 50 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 57 километр ер остида жойлашган. Талафотлар ҳамда жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Аввалроқ “Габриэль” бўрони юз бергани хабар берилган эди. Табиий офат оқибатида тўрт киши, хусусан, бир нафар бола ҳалок бўлди, мамлакатда ўн минг киши хавфсиз жойга кўчирилди. Одамларнинг бедарак йўқолгани ҳақида полицияга 1440 та ариза келиб тушди, деб хабар беради mir24.tv.