Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди

Шу каби ҳолат Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам қайд этилган. Яъни фуқаро А.Х. 4 500 АҚШ долларини 50,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, 4 500 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Шунингдек, юқоридаги фуқароларнинг ҳаракатлари бўйича олиб борилган тезкор кузатувларда улар доимий равишда валюта қимматликларини қонунга зид равишда айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фуқаролардан чет эл валютасини фақат банк муассасаси ёки унинг шаҳобчалари орқали айирбошлаш сўралди.