Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорларни белгилаш мезонларини такомиллаштириш;
  • янгидан ташкил қилинган тадбиркорларнинг ривожланишини баҳолаш кўрсаткичларини мақбуллаштириш;
  • “BBB” тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
  • маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.

Бунда Президент фармонига киритилган қўшимчага кўра, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда: 

➖молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;

➖ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти бир йил давомида тикланмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорларнинг ягона давлат реестридан чиқаради”.