Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.B.” МЧЖ томонидан Янгиер шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби биносини қуришда амалда бажарилмаган 149 млн сўмлик ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари И.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.