Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокимлигининг турли лавозимларига тайинланган ходимлар таништирилди.
Ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Шуҳрат Насимов Алибоевич тайинланди.

Туман ҳокимлигининг Ҳоким аппарати раҳбари лавозимига Нозирбек Мўминов Азимжонович тайинланди.

Туман ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Нигина Ҳакимова Алимджановна тайинланди.
Туман ҳокимлигининг Таҳлилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига Аваз Ҳошимов Махмуджонович тайинланди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги девонхона мудири лавозимига Луиза Аширматова Римилевна тайинланди.