Ҳар бир боғча 270 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда болажонлар учун барча шароитлар яратилган.Ушбу боғчаларда 5 та рус гуруҳи, 4 та ўзбек гуруҳи ташкил қилиниши кўзда тутилган бўлиб, болажонларга 40 нафар тарбиячи томонидан алоҳида эътибор қаратилади. Боғчаларнинг очилиши натижасида туманда болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш 45 % га етказилди.
Шунингдек, туманнинг “Янги Чоштепа” маҳалласида 65-сонли оилавий поликлиника ҳам очилди. Ушбу поликлиника тумандаги “Чоштепа”, “Янги Чоштепа”, “Янги Дархон”, “Янги Умид”, “Янгиҳаёт” ва “Ташаббус” маҳаллаларининг 33 035 нафар аҳолисига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган, дея хабар бермоқда Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.