Унга кўра, 2021 йил 12 август кунидан бошлаб, 181-сонли янги "Янгийўл деҳқон бозори - Фарход бозори" автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди.
Йўналишдаги жадваллар сони Исузу русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 4 та, якшанба кунларига 3 та ҳамда иш тартиби 5:30 дан 20:30 гача этиб белгиланди.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур янги автобус йўналиши "Янгийўл деҳқон бозори" сўнгги бекатидан Самарқанд, Беруний, Олмалиқ, Ўзбекистон, М.Мирзаахмедов, Қаҳрамон, М-39 йўли, Бунёдкор (Олмазор метро бекати орқали), Гавҳар, Ал-Хоразмий, 2-Қатортол, Ширин, М.Шайхзода, Фарход қўчалари орқали "Фарход бозори" бекатигача ҳаракатланиши белгиланди.