45 та мотокультиватор, 32 та тикув мошинаси ва 16 та махсус дазмол, 6 та пайвандлаш ускунаси, 3 та ноутбук, 8 та қурилиш анжомлари сектор раҳбарлари иштирокида топширилди. Мазкур техникалар учун вилоят "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм ажратилди.
Айтиш мумкинки, бугунги кунда Янгийўл туманида жами 43 мингдан ортиқ ёшлар истиқомат қилади. 1867 нафари "Ёшлар дафтари" га киритилган бўлиб, жорий йил бошидан буён, 832 нафари рўйхатдан чиқарилди.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан яна 188 та болага бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди. 17 нафар ёшга контракт пуллари тўлаб берилди, 2 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва 28 нафарига сафарбарлик чақирув резерви ҳаражатлари учун пул маблағлари йўналтирилди.