Кичик саноат зонасини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

Икки ой муддатда кичик саноат зонаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар (кабель, керамика ва пластик маҳсулотлар, металл конструкциялар) турларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилади.