Ўзбек халқининг анъанавий байрамона, шоҳ таомларидан бири ҳисобланган палов 17 та қозонда юртимизнинг ҳар бир ҳудудидаги ретцеплар асосида тайёрланди. 

Ошпазлар жамоаси тумандаги 64 та маҳалла раислари, корхона ва ташкилот ходимларидан иборат бўлди. 

Паловхонтўранинг тайёрланиши мобайнида машҳур устоз санъаткор Ғуломжон Ёқубов ўзининг сара ашулалари билан чиқиш қилиб, иштирокчилар қалбига байрамона шукҳ бағишлади.  

Тадбир давомида ҳайъат аъзолари бўлса жараёнларни ва тайёрланган ошларни кўздан кечириб, жамоаларни баҳолашди. 

Унга кўра 

1-ўрин Гулбаҳор, Кўкаламзор, Навбаҳор, Аҳил, Шодлик ва Регистон маҳалла раислари жамоаси

2-ўрин Тинчлик ҳудуди маҳалла раислари

3-ўрин тиббиёт ходимлари дамлаган ошлар ғолиб бўлди.

Ғолиб жамоаларга футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бошчилигида эсдалик совғалари топширилди.