“Ўзэнергоинспекция” ва ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирида Янгийўл туманида жойлашган “Spring Kolours Industriy” МЧЖга қарашли текстил маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонаси ўзбошимчалик билан электр энергиясига тўғридан-тўғри уланган ҳолда фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Натижада 2,1 млн кВт-соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 1,4 млрд сўм қайта ҳисоб амалга оширилди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқланш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.