Айтишларича, мевали дарахт барглари, айниқса, нок ва олма дарахтининг баргларида йод моддаси кўпроқ, шунинг учун уларга бўлган талаб юқори.
Ўтган йили 176 минг доллар миқдоридаги 10 тоннадан зиёд қуритилган мева-сабзавот ва барглар экспортга йўналтирилган. Шартномаларга кўра 2020 йилда 25 тоннага яқин маҳсулотни экспорт қилиш кўзда тутилган. Шу кунгача 10 тонна қуритилган мева-сабзавот ва 6 тонна барглар хорижга жўнатилди.