Янги бино энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган бўлиб, фуқароларга кенг, ёруғ ва шинам хоналарда хизматлар кўрсатилади. Бу ерда 210 мингдан ортиқ туман аҳолисига хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилган.

Энг замонавий архитектура ечими асосида қурилган 2 қаватли Марказда инфокиоск, кутиш зали, кичик кутубхона, болалар майдончаси, буфет, адлия, ФҲДЁ бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар учун алоҳида хона, нотариал хизмат хоналари ташкил этилган. Банк шохобчаси ҳам марказнинг ўзида ташкил этилганлиги фуқароларнинг зарур тўловларини шу ернинг ўзида амалга ошириш имконини беради.

Марказ бир вақтнинг ўзида 28 нафар, бир кунда 400 нафар фуқарога хизмат кўрсата олади. Электрон навбат тизими 8 та мониторда акс этиб туради. Зал бўйлаб 2 қаторда тизилган 28 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади, деб хабар беради ДХА матбуот хизмати.