Бугунги дастурда терма жамоамиз аъзоси Янина Кускова яна бир маротаба олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

У 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги шахсий пойгада энг яхши натижани қайд этди. 24 км масофани Кускова 34:08.064 дақиқа ичида босиб ўтди ва қитъа чемпиони деган номга сазовор бўлди. Кейинги ўринларни эса мос равишда Қозоғистон ва БАА вакилалари эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоамиз аъзолари 2та олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлишган эди.