Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 28 январда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида бироз қор ёғади. Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида кечаси бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10, республиканинг шимолий ҳудудларида −2…+3 даража бўлади.
29−31 январда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидан бутун республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари тарқала бошлайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даражагача, шимолий ҳудудлар баъзи жойларида -8 даражагача, кундузи 0…+5 даражагача пасаяди. Республиканинг марказий ва жануби-шарқий вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, асосан қор шаклида ёғади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан йўналишини ғарбийга ўзгартириб 7−12 м/с тезликда эсади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тошкент шаҳрида сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорат бугун +9…+11, эртага кечаси 0…+2, кундузи +6…+8 даража бўлади.
29−31 январда вақти-вақти билан қор ёғади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорат кечаси 0…-2, кундузи 0…+2 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ғарбийга ўзгартириш билан 5−10 м/с тезликда эсади.