7 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтади. Фақат Тошкент, Сурхондарё вилоятларида эрталаб, Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида бироз қор ёғади.
8-14 январда республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
9-12 январда ҳаво ҳарорати кечалари - 2° совуқдан +3° илиқ, кундуз кунлари +3...+8° илиқ, баъзи жойларда +10... +12° илиққача, 13-14 январда кечалари 0... +5° илиқ, кундуз кунлари +8...+13° илиқ атрофида бўлади.
Январь ойининг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 0...+5° илиқдан -3...-8° совуққача, кундуз кунлари +8...+13° илиқдан 0...+5° илиққача, шимолда кечалари 0... -5° совуқдан -10...-15° совуққача, кундуз кунлари +3...+8° илиқдан 0...-5° совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Иккинчи ўн кунликнинг бошида ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.