Япония ҳукумати раҳбари ўзининг қарори ҳақида бошқарувчи партия Либерал-демократик партия (ЛДП) раҳбариятини хабардор этди. Ўзининг кетиши тўғрисида у кечқурун махсус матбуот анжуманида расмий эълон қилиши мумкин, деб хабар беради NHK телерадиокомпанияси.

Тахминларга кўра, Ҳукуматга вақтинча Бош вазир ўринбосари, Япония молия вазири Таро Асо раҳбарлик қилиши мумкин. Кези келганда айтиш жоизки, у 27 августда у ўзининг парламент фракциясининг эътиборли вакилларини тўплаган. Баъзи бир хабарларга қараганда, Асо сафдошлари билан ҳукумат ва ЛДП раҳбарияти таркибида сентябрь-октябрь ойларида амалга ошиши кутилаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашган.

Эслатамиз, 17 ва 24 августда Синдзо Абе Кеё университети шифохонасида икки марта тиббий текширувдан ўтган. Шундан кейин ОАВда Япония Вазирлар маҳкамаси раҳбари соғлигининг ёмонлашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган, деб хабар беради Российская газета.