Япония ҳукуматининг коинот сиёсати бўйича қўмитаси Фобосдан тупроқ йиғувчи автоматик сайёралараро станциянинг ишга туширилишини 2024 йилдан 2026 йилгача кўчириш таклифини илгари сурилди. Миссиянинг кечиктирилишига H3 ракетаси билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Нафақат Япониянинг Марсни тадқиқ қилиш дастури, балки Ой миссияларига ҳам ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ноябрь ойида Япония Аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги раҳбари Хироси Ямакава янги H3 ракетаси 2024 йилда учирилишини ваъда қилган эди.
Март ойида Танэгасима космодромидан учирилган H3 ракетасининг парвози двигателдаги носозлик туфайли тўхтатилган эди.
Февраль ойида энг янги H3 ракетаси ердан кўтарила олмаганди, деб хабар беради lenta.ru.