Японияда тарвузлар жуда қиммат (20-30$ атрофида). Шунинг учун, одатда уларни бўлакларга кесиб сотишади.

Масалан, тарвуз бўлакчалари қарийб 3 $ тураркан.

Шунча пулга олгандан кейин ширин чиқармикан ўзи, деб ҳамма ўйлаши табиий. Шу сабабли, супермаркет масъуллари тарвузларни кесиш пайтида ундаги шакар миқдорини олдиндан ўлчаб, кейин расталарга жойлаштирар экан, масалан:

- 9.5 - 10.5 гача - сал-пал ширин;

- 10.5 - 11.5 гача - ширин;

- 11.5 дан юқори - ўта ширин.

Мақсад - харидор қандай тарвуз сотиб олаётганини олдиндан тасаввур қилиши учун.