Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги Афғонистон йўналиши билан боғлиқ ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, ушбу мамлакатдаги мавжуд вазиятни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Юқори мартабали япон дипломати Ўзбекистоннинг афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
К.Нагаока Ўзбекистон ва Япониянинг Афғонистон янги ҳукуматига нисбатан позициялари ва ёндашувлари ўхшашлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Афғонистон Муваққат ҳукумати томонидан халқаро ҳамжамиятнинг асосий талаблари бажарилиши, хусусан, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини таъминлаш, кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Япония томони «Марказий Осиё-Япония» мулоқот гуруҳи доирасида афғон муаммоси бўйича конструктив фикр алмашишни таклиф қилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.