2020 йил 21 декабрь ҳолатига кўра Японияда коронавирусга чалинганлар сони 200 минг нафардан ошди. Жумладан, икки ой олдин бу кўрсаткич 100 мингта эди, холос.

Айни пайтда вирусга чалинганларнинг қарийб 4 дан 1 қисми (51 минг нафари) Токио шаҳрига тўғри келмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, нобярь ойи ҳолатига кўра мамлакатга атиги 56 минг нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 97.7 фоиз кам дегани.

Токио мерияси байрам арафасида (28 декабрь - 3 январь) шифохоналар ўз  фаолиятини дам олишсиз давом эттиришлари учун ҳар бир бемор сонидан келиб, тиббий ходимларга кунлик 2900$ дан қўшимча мукофот пули ажратади.

Худди шунингдек, Янги йил арафасида фармацевтика дўконлари ҳам дам олишларсиз ишлайдиган бўлишса 2900$ дан мукофот пули берилади.