Ноёб қўшимчалар мавжудлиги сабабли унинг нархи 873,4 минг япон иенасидан ошди.

Энг қиммат ингредиент Италиянинг Альба шаҳрида етиштирилган ноёб оқ трюфель бўлди. Бундай ноёб маҳсулотнинг бир килограмми нархи – икки миллион япон иенаси. Қандолотчилар музқаймоққа Пармиджано Реджано пишлоғи ва сакэ ҳам қўшишди.

Cellato музқаймоқ компанияси мазкур ширинликка Бьякуя деб ном берди. Улар унинг рецепти устида 1,5 йилдан кўпроқ вақт давомида ишлашди, орада камчиликлар ҳам бўлиб турди ҳамда янги синовларни ўтказишди. Қандолотчиларнинг музқаймоғи нархининг юқорилиги бўйича Гиннеснинг рекордини ўрнатди, деб хабар беради mir24.tv.