Ўзбекистоннинг Япониядаги мухтор элчиси М.Абдурахмонов Фарғона вилоятига қилган ташрифида «Ҳунарманд» уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Р.Мирзаҳмедов ҳамда Марғилон шаҳридаги «Ҳунармандлар маркази» раҳбари И.Султонов билан учрашди.

Учрашувда Фарғона вилоятида фаолият юритаётган ҳунармандларни маҳсулотларини Япониядаги Нарита аэропортидаги “DUTY FREE” савдо тармоқларида савдо нуқтаси очиш орқали сотиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги ваколатхонаси кўмаги билан ушбу савдо нуқталарида ҳунармандларни маҳсулотларини сотиш учун бепул савдо нуқтаси ташкил этилмоқда.

Учрашувда маҳсулотларни савдо нуқтасига жойлаштириш ва сотиш, маҳсулотларни етказиб бериш масалалари бўйича келишувларга эришилди, деб хабар бермоқда «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати.