Кекса одам шамол таъсирида гараж бўлакларининг тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Яна бир аёл эса чироқ ўчгач, шам ишлатганида ёнғин келиб чиққани туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Ҳудудда кучли ёмғир ёғмоқда ва шамол эсяпти. Тўфон 160 мингдан ортиқ уйни электр таъминотисиз қолдирди. Япониянинг Кюсю оролида 350 га яқин авиарейслар бекор қилинди, тезюрар поездлар ва паромлар ҳаракати тўхтаб қолди. Ҳозир тўфон шимолга қараб ҳаракатланмоқда, Нагасаки префектурасида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди – деярли 38 минг аҳоли эвакуация қилинади, деб хабар беради mir24.tv.