Табиий офат туфайли еттита уй вайрон бўлди. Йўллар ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди. Бундан олдин мазкур ҳудудда кучли ёмғир ёғди. Бу дарёлар сатҳининг кескин кўтарилишига ва кенг кўламли сув тошқинига олиб келди.
Қўшни префектураларда ҳам ана шундай вазият ҳукм сурмоқда. Расмийлар аҳолини зудлик билан уйларини тарк этишга чақирмоқда, деб хабар беради mir24.tv.