Япония ҳар куни 3000 дан ортиқ коронавирус инфекциясини тасдиқлади. Тиббиёт экспертлари вазиятдан аллақачон хавотирда. Хоккаидо префектурасида тиббиёт ходимлари етишмаслиги муаммоси кузатила бошланди. Шунга қарамай, Япония ҳукумати ички туризмни рағбатлантиришни тўхтатмоқчи эмас, фавқулодда ҳолат жорий этишни ҳам режалаштирмаяпти.

Масалан, шанба куни Токиода 621 та янги юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу аввалги пайшанба куни қайд этилган 602 та кўрсаткичдан ошиб кетди. Токионинг аксарият ҳудудларида спиртли ичимликлар билан ишлайдиган ресторан, бар ва караоке муассасаларидан иш вақтини қисқартиришни ва кечки соат 10 да ёпилишини сўрашди.

Тиббий мутахассислар коронавирус ҳолатларининг сўнгги пайтларда авж олиши айрим ҳудудларда тобора кенгайиб бораётгани тўғрисида огоҳлантирмоқда. COVID-19 касалларини даволаш учун тиббий ходимлар етишмаслигига дуч келишмоқда.

Маълумотларига кўра, июль ойи охиригача ўз аҳолиси орасида тасдиқланган коронавирус ҳолатлари бўлмаган Иwате, шанба куни 43 та ҳолатни қайд этди.

Бош вазир Ёсихидэ Суга барча фуқаролар вирусдан эҳтиёт бўлишлари кераклигини айтди, аммо унинг ҳукумати саёҳат дастурини тўхтатиш ёки бошқа фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида ўйламаяпти.

Тиббиёт бўйича экспертлар гуруҳи марказий ҳукуматни тиббий тизимлар оғир аҳволда бўлган жойларда саёҳат қилишни ривожлантиришга қаратилган субсидия дастурини тўхтатишга чақирди. Aммо Суга дастурни тўхтатишни истамаяпти, чунки у иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва вирусга қарши курашни мувозанатлаштирмоқчи.

Шу ўринда таққослаш учун қизиқ маълумот:

Россия Федерацияси аҳоли сони Япония билан деярли яқин (144 миллионга 127 миллион). Аммо Россиянинг вирус билан боғлиқ статистикаси (касалланганлар умумий сони, кунлик сон ва вафот этганлар сони) Япониядан 10 баравар ёмонроқ экан.