Японияда Токио, Които ва Окинава префектуралари учун коронавирусга қарши махсус чора-тадбир тасдиқланди.

Ушбу профилактик чора-тадбир талабларнинг енгилроқлиги билан фавқулодда вазиятдан фарқланади.

Унга кўра, маҳаллий ҳокимликлар:

- умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа кўнгилочар масканларнинг иш вақтини қисқартириш бўйича тақдимнома юборишга ҳақли;

- тақдимнома талабларини бажармаганлик учун молиявий санкция (2000$ гача) қўлланилиши мумкин.

Профилактик чора-тадбир юқоридаги префектураларда 5 майга қадар (Токио учун 11 майгача) давом этиши кутилмокда.