Бу ҳақда Япониядаги Фудзита тиббиёт университети олимлари баёнот беришди, деб ёзмоқда «Global Times».
Олимларга кўра, миллион(ppm)га 0,05 дан 0,1 гача миқдордаги озон гази инсон саломатлиги учун зарарсиз бўлиб, вирусни «ўлдиради». Бу усулдан касалхоналардаги текширув хоналари ва кутиш залларида фойдаланиш мумкин дейилмоқда.
Ушбу натижанинг самарали эканини исботлаш учун коронавирус намунаси жойланган герметик камерада озон генератори қўлланилди. Озон таъсирида ўн соат давомида коронавирус зарраларининг 90 фоизи нобуд бўлган