Ғарбий префектураларда кучли шамол таъсирида 24 киши жабрланди.

Японияда 800 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди, тезюрар поездлар ҳаракатини тўхтатди.

Ғарбий префектураларда, жумладан Киото ва Осакада 500 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинадиган бўлди. Ноқулай об-ҳаво минтақадаги кўплаб спорт ва маданий тадбирлар, жумладан, ўрта мактабларда бейсбол бўйича чемпионат ва концертларнинг бекор қилинишига олиб келди.

Ҳозир тўфон Вакаяма префектураси орқали Япония денгизи томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳудудда шамолнинг тезлиги сониясига 38 метрга етади. Синоптикларнинг башорат қилишича, Япониянинг ғарбий минтақасида кунига 500 ммгача ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.